Ўзбекистон дунёда уран ишлаб чиқарувчи давлатлар рейтингида 5 чи ўриндадир
Ўзбекистон дунё бўйича уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар рейтингида бешинчи ўринни банд этди. 2020 йилда мамлакатда қарийб 3500 тонна уран қазиб олинган.
Ўтган 2020 йилда табиий уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон бешинчи ўринни эгаллаган деб хабар қилган Газета сайти..
WNA 2020 йил Ўзбекистонда қазиб олинган уран ҳажмини, 2019 йилги кўрсаткич сақланиб қолгани ҳолда, 3500 тоннага баҳолаган (2018 йилда 3445 тонна). Kitco нашри га кўра, қазиб олинган уран мамлакатда қайта ишланмайди ва тўлиқ ҳажмда бошқа мамлакатларга экспорт қилинади.
2020 йилда ишлаб чиқарилган жами ураннинг энг катта улуши (дунё бўйича ялпи таклифнинг 41% и) Қозоғистон ҳиссасига тўғри келган — 19,5 минг тонна. Кейинги ўринларни Австралия (6,2 минг тонна), Намибия (5,4 минг тонна) ва Канада (3,9 минг тонна) банд этган.