Осиё тараққиёт банки яна Ўзбекистонга кредит ажратмоқчи
(last modified Sat, 15 Oct 2016 07:53:19 GMT )
октябр 15, 2016 12:53 Asia/Tashkent

Тожикистон ва Қирғизистонда йирик гидроэлектростанцияларни қуриш ишларини давом этаётгани билан бир вақтда Тошкент давлати ҳам Ўзбекистондаги гидроэлектростнацияларни қайта тиклаш ва янги станциялар қуриш мақсадида Осиё тараққиёт банкидан кредит олишга ҳаракат қилиши айтилмоқда.

Экспертларга кўра, Ўзбекистон давлати  бу мамлакатдаги гидроэлектрстанцияларини қайта қуриш ва тиклаш мақсадида Осиё тараққиёт банкиданг 215 миллон доллар кредит олиш пайидадир. Хабарларга кўра ушбу кредит келаси 3 йил давомидаги Осиё тараққиёт банки ва Ўбекистон давлатининг молиявий ва иқтисодий ҳамкорликлари дастури рўйхатига киритилган.

Дарвоқи Ўзбекистон давлати  889 миллиону 400 минг долларга тенг маблағлар ажратиши ҳамда Ўрта  Осиёнинг бошқа айрим республиклари билан ўз навъидаги рақобатлари доирасида 2015 чи йили ноябрь ойида  2016 чи 2020 чи  йиллар учун  гидроэнергетика соҳасини кенгайтириш дастурини қабул қтилганди.

Ушбу дастур асосида  келгуси 5 йил давомида  Ўзбекеистонда янги 9 та гидроэлелектростанциялар қурилиб битказилиши ва яна 15 та гидроэлектростанцияларни реконструкция қилинишива қайта тикланиши кутилмоқда. Ушбу гидроэлектростанияларнинг барчаси  йилида 5 миллиард 25 миллион қўшимча электр- энергия ишлаб чиқариши айтилади.

 Ушбу дастур ва лойиҳаларни  хорижий ташкилотлар  ва банкаларнинг 411 миллиону 25 минг доллар ва Ўзбекистоннинг 478 миллиону 200 минг доллар маблағи билан амалга оширилиши назарга тутилган.

 Эҳтиёж сезадиган элетр энергия манбаларини ошириш  ва электр билан таъмин этиш ҳамда  таълим тарбия, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва энергетика тармоқлари инфратузилмаларни қайта тиклаш учун Марказий Осиё давлатларининг саъй ҳаракат қилишлари барчага маълум. Аммо ўз таъбирлари билан инфратузилмавий лойиҳалар бюджетини таъминлаш мақсадида хорижий сармоялар манбаларини жалб этишдаги рақобатларни бу мамлакатларнинг сиёсий ва иқтисодий хатти ҳаракатига таъсир ўтказаётгани сиёсий доиралар эътиборини ўзига тортмоқда.

Шубҳасиз, ушбу республикларидан айримлари  иқтисодий муаммолар ва камчиликлар шунингдек лозим молиявий манбаларга эга бўлишмагани туфайли  хорижий мамлакатлар ва ташкилотлар билан пул ва молиявий ҳамкорлик қилишга мажбурдирлар аммо халқаро айрим ташкилотларни қарз ва кредит эвазида  ўзининг яширин мақсадларини бу мамлакатларга ўтказишга уринишлари бу мамлакатларнинг  иқтисодий базиси  ва инфаруаузилмаларини кенгайтиришга қаратилган сиёсатларига ўз таъсирини етказмоқда.

Бунга илова  Марказий Осиё давлатлари учун ажратиладиган кредитлар кўп мавридларда вақтида ва назарга тутилган лойиҳани амалга оширилишига йўналтирилмайди деган миш мишлар ва шак шубҳали нуқтаи назарлар ҳам кам эмас.  Айрим таҳлилчиларга кўра бу республикларни у ё бу соҳаси учун ажратиладиган кредитлар айрим пайтлар  зарур бўмаганбаъзи бошқа тармоқларда сарфланмоқда.  Бундай ҳолатлар  Ўрта Осиё республикаларида яққол назарга ташланмоқда деб фикр билдиришади экспертлар.

 Бу орада Тожикистон ва Қирғизистонга қараганда, Ўзбекистон давлати  Осиё тараққиёт банкидан кредит олиш ува бу халқаро ташкилот билан ҳамкорлик қилишга илғорлик қилиб кўпроқ шароитга эгадир.

Кредит олувчи мамлакатлар Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ва  Халқаро пул жамғармасига таъсир ўтказа олмаслар- да, аммо  бундай ҳамкорликлар айрим пайтлар кредит олишда Тошкент, Душанбе ва Бишкек давлатлари ўртасида ўз навъидаги рақобатларни келтириб чиқармоқда.

Дарвоқе,  Жаҳон банки ва Халқаро валют жамғармаси  айрим мамлакатлар учун кредит ажратиш  эвазида,  бу мамлакатларга ўзлари назарга тутган  сиёсий вазияти ва ҳатто иқтисодий шароитига ўтказишни истайдилар. Бу ташкилотлар ҳатто Марказий Осиёда  мустақил иқтисодни шаклланиши  йўлига монелик қилишмоқда. Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкига аъзо бўлган 1995 чи йиллардан бугунгача 5 миллиард доллардан кўпроқ кредит олиб, бу маблағларни 54 та лойиҳани ижро этишга йўналтириган. Амо экспертларга кўра, бу лойиҳалардан айримлари ҳозиргача амалга оширилмаган.

 Бу   йиллар давомида Ўзбекистон шунингдек 62 миллион доллар қайтарилмас қарз олгани ҳам айтилмоқда.

 Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг кичик саноати, таълим- тарбия, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, транспорт инфратузилмаларини қайта тиклаш, миллий шоссе ва магистраллар ҳамда энергетика соҳаси учун кредит ажратган.

 Аммо  ҳозиргача Жаҳон банки Ўзбекистонга  бир миллиард 600 миллион доллар мабғалига тенг қарз бергани айтилмоқда.

 Халқаро пул жамғармасидан эса Ўзбекистон давлати бир миллирад 800 миллион доллар кредит олган.