сентябр 24, 2021 12:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон 8 ойда Хитой ва Россиядан 6,4 млрд долларлик маҳсулот сотиб олди

Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга бўлган 10та давлат маълум қилинди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кӯра 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Хитой ва Россия етакчилик қилмоқда. Ушбу икки давлатнинг ҳар биридан 3,2 млрд долларлик маҳсулотлар импорт қилинган.

Шунингдек, импортда юқори улушга эга бўлган қолган давлатлар қуйидагича:

Қозоғистон – 1,7 млрд;

Корея – 1,2 млрд;

Туркия – 1,0 млрд;

Германия – 434,8 млн;

Ҳиндистон – 307,7 млн;

Туркманистон – 297,6 млн;

Литва – 269,8 млн;

Италия – 267,3 млн АҚШ доллари.

2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистоннинг жами импорт ҳажми 15,7 млрд АҚШ долларига тенг бўлган.

Ёрлиқ