октябр 09, 2021 11:20 Asia/Tashkent
  • Гулнора Каримованинг аҳволи маълум қилинди
    Гулнора Каримованинг аҳволи маълум қилинди

Ўзбекистон Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсмани) Феруза Эшматова кеча журналистлар билан учрашувда Ўзбекистон Биринчи Президентининг айни вақтда жазо муддатини ўтаётган тўнғич қизи Гулнора Каримованинг аҳволини маълум қилди.

Ўзбекистон Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили  Феруза Эшматова  шунингдек мамлакатда 200 дан ортиқ жазони ижро этиш муассасалари бўлиб, омбудсман уларга режа асосида бирма-бир ташриф буюради. Мен шахсан ўзим бир неча бор аёллар колонияси (Зангиотадаги 21-сонли умумий тартибдаги аёллар колонияси)да, жумладан, мониторинг ташрифи билан бўлганман. У (Гулнора Каримова) билан суҳбат бўлган — деб айтди.

2021 йилнинг июль ойида Гулнора Каримованинг қизи Имон у ва адвокатлари онаси билан учраша олмаётганини маълум қилганди. «Мен у билан учрашишга уриниб кўриш учун Ўзбекистонга қайтдим, аммо расмийлар уни ташқи дунё билан алоқасиз ушлаб туриш учун ҳар турли баҳоналар ўйлаб топишда давом этмоқада; ҳатто адвокатлар билан учрашиш, телефон қўнғироқлари, хатлар ва ҳоказоларга ҳам тақиқ қўйилган», деб ижтимоий тармоқларда ёзганди.

Феруза Эшматованинг тахминича, томонлар коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин чекловлари сабаб учраша олмаган бўлиши мумкин. «Ҳозирда бизга улардан бундай (учрашув ҳақида) мурожаат келиб тушмаган», — деди у.

Ўзбекистон омбудсманнинг қайд этишича, коронавирусга қарши кураш бўйича Республика махсус комиссияси «чекловларни бироз юмшатгани» боис ҳозирги вақтда колонияларда қисқа муддатли учрашувлар амалиёти қайта тикланган деб хабар қилади Дарё сайти.

Гулнора Каримованинг адвокати Фанни Маргайраз Le Temps газетасига берган интервьюсида у 2019 йил июнидан бери биринчи марта 2021 йилнинг 7 ва 8 сентябрь кунлари мижози билан қамоқхонада учрашишга муваффақ бўлганини таъкидлаганди.

Ёрлиқ