Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 57,8 фоизни ташкил этади
октябр 12, 2021 11:33 Asia/Tashkent
Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон доимий аҳолисининг 57,8 фоизни меҳнатга лаёқатли эканинини маълу қилди.
Ўзбекистон давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига республика доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркибида меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 57,8 фоизни ташкил этади.
Бундан ташқари, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 31,1 фоиз, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 11,1 фоизга тенг.
Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига мамлакатнинг доимий аҳолиси сони 35 млн 79,2 минг кишини ташкил этади. Доимий аҳолиси сўнгги 30 йил ичида 13,9 млн кишига ошган.
Ёрлиқ