Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатнови қайта тикланди
Коронавирус пандемияси бошланашидан бери Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги илк марта автобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Коронавирус пандемиясини бошланиши ва Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автомобил ва автобус қатновларига юзага келган узилишлардан кейин " Хужанд-Тошкент-Хужанд, йўналишида икки мамлакат ўртасидаги автобуслар ҳаракати 24 соат ичида бир марта қайта тикланди. Йўловичлар сони ошиши сайин кунига икки -уч автобус қатнови қайта тикланади.
Чегарани кечиб ўтиш учун сайёҳатчиларда Covid-19 эмлаш гувоҳномаси бўлиши керак ва агар бўлмаса тезкор синовдан ўтиши тўғри келади.
2018 йил март ойида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги " виза" режими бекор қилинди ва бу икки давлат фуқаролари бир -бирининг ҳудудида 30 кунлик яшаш ҳуқуқига эга бўлишди.