октябр 20, 2021 13:48 Asia/Tashkent
  • Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси бўлди
    Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси бўлди

Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди.

У олдин Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келганди деб қилган Кун сайти.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида  ташкилий масала кўрилиб, Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди.

Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилган. 1992 йилда Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда эса Фарғона давлат университетини тамомлаган.

Диний соҳадаги фаолиятини 1996–2004 йилларда Асака шаҳридаги «Аҳмадали махдум» масжиди имом-хатиби вазифасидан бошлаган Нуриддин домла 2004–2005 йилларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани «Оқтепа» жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган. 2004–2005 йилларда «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мударриси, 2011–2015 йилларда «Саййид Муҳиддин махдум» ўрта махсус ислом билим юрти мударриси бўлган. 

2005–2019 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимларида фаолият юритган. 2019 йилдан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2006 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаган Усмонхон Алимов 15 август куни 71 ёшида оғир хасталикдан сўнг вафот этганди.

Раҳматуллоҳ Сайфуддинов эса Тошкент шаҳрининг янги бош имом-хатиби этиб тайинланди.

Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг шогирдларидан бири ҳисобланади, 2011 йилда «Йил имоми» кўрик танлови Республика босқичи ғолиби бўлган.

Ёрлиқ