Ўзбекистон президентлигига номзодлар ташқи сиёсат ҳақида қарашларини маълум қилдилар
Ўзбекистон президентлигига 5 номзод сайлов олди кампанияси доирасида ташқи сиёсат хусусидаги ўз фикрларини баён этдилар.
Ўзбекистоннинг амалдаги президенти ва президентлик сайлов номзодларидан бири Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсат мавзусида оқилона сиёсат ва иқтисодий дипломатияни амалга оширмоқда. Бу борада ташқи алоқаларнинг географик ривожланишига устувор аҳамият берадиган Ўзбекистон муҳитининг Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорлик старегияси белгилланади.
Ўзбекистон президентилиги сайлови номзод Алишер Қодиров ташқи сиёсат соҳасида Ўзбекистоннинг жаҳон савдо ташкилотларига аъзо бўлиши, чет элда яшайдиган ўзбекистонликлар учун алоқа қилиш махсус клубини яратиш, дунёнинг турли бурчакларда яшовчи ўзбекистонликлар билан мулоқот қилиш муҳитини, шунингдек чет элдаги ўзбекларни ҳимоя қилиш жамғариси ва ўзбек миллий қадриятларини тарғиб қилиши жамғармасини ишлайдиганини маълум қилди.
Ўзбекистон президентлигига номзод Мақсуда Ворисова ҳам ташқи сиёсатида Ўзбекистоннинг халқаро позициясини мустаҳкамлашга асосланган инновацион халқаро сиёсат, бошқа давлатлар билан манфаатдорлик ва тенгликка асосланган ҳамкорлик ва шерикликни фаол ривожлантириш, қўшни мамлакатлар билан алоқаларни кучайтириш тамойллар асосида мустаҳкамлаш, яхши қўшничилик, хавфсизлик ва минтақавий барқарорлик таъминлашни баён этди.
Бошқа номзод Баҳром Абдулҳалимов ўз сайлов дастурларида тинч, адолатли ва илғор ташқи сиёсатга чақирди.
Бу номзод Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамичтга интеграциясини давом эттиради яқин ва узоқ давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлайди, халқаро ташкилотлар фаолиятида мамлакат иштирокини кенгайтиришини таъкидлади.
Ўзбекистон президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов ҳам минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун Марказий Осиёдаги Ўзбекистон сиёсатининг позицияси каби асосий жиҳатлари ташқи сиёсатини ва халқаро ҳамкрликларни кенгайтириши, минтақа хавфсизликнинг муҳим масалалари жумладан Афғонистон муаммоларини ҳал қилиш учун ёрдам етказиш, Марказий Осиё трансчегаравий дарёларини сув ва энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш минтақадаги экологик барқарорликни таъмлашни белгиллаб берди.