июл 15, 2023 17:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 9-15 июль кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бошланди
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари эьлон қилинди
  • Шавкат Мирзиёев МДҲ ва ШҲТ бош котибларини қабул қилди
  • Раисий: Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун имкониятлар кўп
  • Самарқанд биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенциянинг 14-сессиясига мезбонлик қилади
  • Мирзиёев UNWTO бош котиби билан Самарқанд анжуманини муҳокама қилди
  • Мирзиёев қасамёд қилди ва президент лавозимига киришди 
  • Ўзбекистоннинг олтин захирасининг ҳажми сўнгги 5 йилда 35 фоизга ошди

***

Бугун, 9 июл - Ўзбекистонда президентлик сайлови куни. Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 20:00 га қадар очиқ бўлади.

Тошкент вақти билан Соат 8:00 да Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайлови бўйича сайлов участкалари очилди. Участкаларда соат 20:00 гача овоз бериш мумкин.

Сайловда овоз бериш учун Ўзбекистон бўйича жами 10 784 та сайлов участкаси ташкил этилган. Сайлов жараёнларида 19 миллиондан ортиқ фуқаролар иштирок этиши кутилмоқда.

Бундан ташқари айни дамда хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари учун дунёнинг 39 та давлатида 56 та сайлов участкаси ташкил этилган.

Бу сафар номзодлар сони беш эмас, тўрт нафар, чунки икки партия битта номзодни илгари сурган. Номзодлар:

Халқ-демократик партиясидан — Улуғбек Иноятов;

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Либерал-демократик партия (ЎзЛиДеП) («Миллий тикланиш» партияси томонидан қўлланган) — Шавкат Мирзиёев;

«Адолат» Социал-демократик партияси — Робахон Маҳмудова;

Экологик партия — Абдушукур Ҳамзаев.

Янгиланган Конституцияга кўра, сайловда ғолиб бўлган номзод кейинги 7 йил давомида президентлик қилади.

Марказий сайлов комиссиясига кўра, 2023 йил 1 июл ҳолатига жами 376 минг 623 нафар сайловчилар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган. Шундан республика ҳудудида – 275 минг 592 нафар, хорижда – 101 минг 31 нафар сайловчи овоз берган.

***

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари эьлон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари эьлон қилинди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.

Натижаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Шавкат Миромонович Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан 7 йил муддатга сайланди.

Шунингдек:

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Улуғбек Илясович Иноятов – 4,02 фоиз;

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Анваровна Маҳмудова – 4,43 фоиз; 

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Худойқулович Ҳамзаев – 3,74 фоиз овозга эга бўлган.

Президент сайловида 15,6 млн киши, яьни сайловчиларнинг 79 фоизи овоз берди.

Ҳақиқий эмас деб топилган овозлар сони 117 889 ёки 0,76 фоизни ташкил қилди. 

***

Шавкат Мирзиёев МДҲ ва ШҲТ бош котибларини қабул қилди

Ўзбекистон президенти ШҲТнинг Самарқанд ва Деҳли саммитларида эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 июл куни Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни кузатиш бўйича миссияси бошчилигида мамлакатимизда бўлиб турган ШҲТ бош котиби Чжан Минни қабул қилди.

Бош котиб давлатимиз раҳбарини сайлов муваффақиятли ўтказилгани ва унда ишончли ғалаба қозонилгани билан самимий қутлади.

ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда Ташкилотнинг 2022-2023 йиллардаги Самарқанд ва Деҳли саммитларида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Иқтисодиёт, инновация ва юқори технологиялар, транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқлик, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги, экология ва «яшил» технологиялар, туризм ва маданият соҳаларида ҳамда ШҲТ доирасида хавфсизликни таъминлаш борасидаги қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июл куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг кузатувчилар миссияси бошчилигида мамлакатимизда бўлиб турган ушбу ташкилот бош котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.

Учрашув аввалида МДҲ бош котиби давлатимиз раҳбарини Ўзбекистон Президенти сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий табриклаб, сайлов халқаро стандартларга тўлиқ мос ҳолда ўтгани қайд этди..

МДҲ доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда кўп томонлама шерикликни кенгайтиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

***

Раисий: Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун имкониятлар кўп

Эрон Ислом Республикаси Президенти шундай деди:Эрон ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш учун кўплаб имкониятлар мавжуд бўлиб, улар эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш орқали фаоллашади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, душанба куни Эрон Ислом Республикаси Президенти саййид Иброҳим Раисий Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзаев билан телефон орқали мулоқотда уни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қайта сайлангани билан табрикла, янги даврда икки давлат раҳбарларининг жиддий қатьияти соясида икки давлат ўртасидаги иқтисодий, сиёсий, маданий ва савдо алоқаларини янада кенгайтиришига умид билдирди.

Эрон Ислом Республикаси Президенти сўнгги икки йилда Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг ўсиб бораётганини мақбул, деб ҳисоблади ва таькидлади:ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун кўплаб имкониятлар мавжуд бўлиб, икки давлат президентларининг ўзаро ташрифлари чоғида эришилган келишувларни амалга оширишни тезлаштириш орқали бу имкониятлар имкон қадар фаоллашади, деган умиддамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзаев ҳам Эрон Ислом Республикаси Президентининг табригидан ўз миннатдорчилигини билдирди.Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикаси билан янги даврда турли икки томонлама ва минтақавий соҳаларда, жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлигини кенгайтириш жараёни янада куч ва жиддийлик билан давом этади.

***

 Самарқанд биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенциянинг 14-сессиясига мезбонлик қилади

Жорий йилнинг 23-28 октябр кунлари Самарқанд шаҳрида биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенциянинг (CМС СОР-14) 14-йиғилиши бўлиб ўтади.

Конвенция аъзолари конференциясининг аввалги 13-йиғилиши 2020 йилда Гандинагарда (Ҳиндистон) бўлиб ўтган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Ўзбекистон Экология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришлари вазири Азиз Абдулҳакимов БМТнинг ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини ҳимоя қилиш бўйича конвенцияси (CМС конвенцияси) ижрочи котиби А.Франкел билан Берлинда учрашди ва унда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги номидан Ўзбекистон ва БМТ ўртасида “Бен” конвенцияси котибияти номидан мазкур учрашувни ўтказиш тўғрисида битим имзоланди.

Ушбу учрашувда томонлар ушбу глобал тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

Ушбу йиғилишда конвенцияга аъзо бўлган мамлакатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлари, халқаро экологик ташкилотлар, жумладан, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (ИУCН, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит бўйича дастури (УНЕП)) раҳбарлари, Глобал экологик фонд (ГЕФ), Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWФ), илмий доиралар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этиши керак.

Бундан ташқари, анжуман доирасида расмий ва норасмий тадбирлар, кўргазмалар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

***

Мирзиёев UNWTO бош котиби билан Самарқанд анжуманини муҳокама қилди

Самарқандда октябрь ойида UNWTO Бош Ассамблеяси мажлиси бўлиб ўтади. Унда жами 2000га яқин делегатлар келиши кутилмоқда.

2023 йил охирида Самарқанд шаҳрида яна бир йирик анжуман бўлиб ўтади. Ушбу мавзу президент Шавкат Мирзиёевнинг Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили билан 12 июль куни бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинди.

Учрашувда 2023 йилнинг октябрь ойида Самарқанд шаҳрида ЮНВТО Бош ассамблеясининг 25-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда замонавий ва қулай туризм инфратузилмасини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга инвесторлар ва брендларни жалб қилиш, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш масаласида ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Анъанага кўра, унга дунёнинг 150 дан ортиқ давлатидан миллий ҳукуматларда туризмни ривожлантириш учун масъул бўлган юқори лавозимли мансабдор шахслар (вазирлар) ва хусусий секторнинг юқори мартабали вакиллари жамланади. Делегатларнинг умумий сони 2 мингдан ошади.

Шунингдек, “Ригистон” майдони ва “Шоҳ Зинда” мақбараси дунёнинг махсус туристик диққатга сазовор жойлари рўйхатига киритилган.

***

Мирзиёев қасамёд қилди ва президент лавозимига киришди 

Бугун Олий Мажлис Сенатида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимига киришиш маросими (инаугурация) бўлиб ўтди.

Маросимда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзиёевга “Ўзбекистон президенти этиб сайланганлиги тўғрисида”ги гувоҳномани топширди. Шундан сўнг, президент Олий Мажлис йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилди:

"Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан".

"Менга юксак ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлаган барча юртдошларимга яна бир бор чин қалбимдан самимий миннатдорчилик билдираман. Муқаддас Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига, мадҳиямиз ва гербимизга, менга топширилган Президентлик Олий нишони ва байроғига юксак ҳурмат бажо келтираман", – деди президент.

Шунингдек, у "Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланишимни мен инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, халқ манфаатини таъминлашга қаратилган сиёсатимизнинг яна бир юксак эътирофи сифатида қабул қиламан", дея қўшимча қилди.

***

Ўзбекистоннинг олтин захирасининг ҳажми сўнгги 5 йилда 35 фоизга ошди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралар ҳажми 2017 йил билан солиштирилганда 9,3 млрд АҚШ доллари ёки 35,3 фоизга ошган бўлиб, бу ҳолат 2017-2022 йиллар мобайнида халқаро захиралар таркибидаги монетар олтин ҳажмининг 67 тоннага ортганлиги ҳамда олтин нархининг 2017 йил бошидаги 1 159,1 доллардан 2022 йил якунига 1 812,4 долларгача кўтарилиши билан изоҳланади. Бунда халқаро захиралар хажмига олтин нархи ўзгаришининг таъсири 6,9 млрд АҚШ долларини ташкил қилди.

Натижада халқаро захираларнинг таркибида монетар олтиннинг улуши 2017 йилга нисбатан 46 фоиздан 2023 йил 1 январь ҳолатига 64 фоизгача ошди ва мос равишда валюта маблағлари улуши 53 фоиздан 36 фоизга камайди.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари ҳажми халқаро амалиётда захираларнинг етарлилигини баҳолашда қўлланиладиган кўрсаткичларнинг минимал талабларига тўлиқ жавоб беради», — дейилади Ўзбекистон Марказий банк хабарида.

Маълум қилинишича, халқаро захираларнинг кенг маънодаги пул массасига нисбати 2023 йил 1 июль ҳолатига 204 фоизни ташкил қилган бўлиб, 20 фоизлик минимал талабдан 10 баробар кўпдир.

Шунингдек, келтирилишича, импорт ҳажми 2017 йилда 14 млрд долларни ташкил қилган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 30 млрд долларга етган, яъни ўсиш 2,1 баробарни ташкил қилган, 2021-2022 йилларда ЯИМ номинал ҳажмида 20-22 фоизлик ўсиш кузатилган бўлса, импорт ҳажмида ҳам шунга мос равишда 20-21 фоизлик ўсиш суръатлари қайд этилган.

Импорт ҳажмининг юқори суръатларда ошиб бориши шароитида халқаро захираларнинг уларга бўлган нисбатининг пасайиши, 2023 йил 1 июль ҳолатига халқаро захираларни 11,3 ойлик импортни қоплашга етадиган даражада шакллантирувчи омиллар бўлган. Бу эса минимал талаб этиладиган кўрсаткичдан қарийб 4 баробарга юқоридир (минимал талаб 3 ой).

Ёрлиқ