Ғарбнинг Грузияга арлашувидан мақсадлари нима?
-
Ғарбнинг Грузияга арлашувидан мақсадлари нима?
Грузия ва Европа Иттифоқи ўртасида кескинлик кучайганидан сўнг, Грузия бош вазири Европа Иттифоқининг Тблисидаги элчисини мамлакатдаги намойишчиларни қўллаб-қувватлаганликда айблади, Европа бу айбовни рад этди.
Дарҳақиқат, Грузияда кўча намйишлари ва сиёсий можаролар билан кечган сўнгги тартибсизликлар мамлакат курашаётган чуқурроқ ва мураккаброқ инқирознинг аксидир. Бу тартибсизликларнинг сабаблари нафақат мамлакатнинг ички муаммолари балки геосиёсий рақобат ва Европа Иттифоқининг ташқи босими билан боғлиқ бўлган турли даражаларда текширилиши мумкин.
Мамлакат ичида Грузиядаги ҳозирги тартибсизликларнинг асосий сабабларидан бири иқтисодий шароит ва коррупциясидир. Аксарият намойишларга, айниқса, ёшлар ва фуқаролик фаоллари ҳозирги ҳукуматдаги иқтисоидй аҳвол ва коррупциядан чуқур норози. Иқтисодий муаммолардан ташқари, намойишчилар " сайлов муҳандислиги" деб кўрганн нарса туфайли норозиликлар кучайган. Ҳукмрон партиясининг мухолифлари, айниқса, маҳаллий кенгашларга яқинда бўлиб ўтган сайловларда сохталаштириш ва сайлов натижаларига аралашишдан шикоят қилмоқда.
Аммо ташқи нуқтаи назардан қараганда, Ғарб ва Россия ўртасидаги хорижий интервенсиялар ва рақобат бу мамлакатдаги вазиятни мураккабалаштирди. Грузия эса бу икки давлат ўртасидаги рақобат майдонига айланди. Мамлакат Россия билан чегарадош Жанубий Кавказ минтақасида стратегик жойлашуви туфайли ҳам Россия, ҳам Ғарб учун катта аҳамиятга эга. Грузия ва бошқа собиқ совет республикларида Ғарб таъсиридан доимо хавотирда бўлган ва буни ўзининг хавфсизлик манфаатларига таҳдид сифатида билган Москва ҳукумат мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши. Бошқа томондан, Ғарб,, хусусан, Грузиядан жанубий Кавказга таъсирни ўтказиш ва Россиянинг минтақадги таъсирининг кенгайишига қарши туриш учун стратегик нуқта сифатида фойдаланади. Бундай вазиятда ҳозирда иқтисоидй ва сиёсий ислоҳотлар учун босим остида қолган Грузия ҳукумат бирорта ҳам буюк давлатнинг ҳукмронлиги остида бўлишини истамайди ва шунинг учун Ғарб ва Россиянинг доимий танқидига дуч келади. Грузия давлати Россия ва Ғарб ўртасидаги рақобат орасида қолган бўлса-да ўтиш даври давлати сифатида Россия ва Ғарб ўртасида мувозанат ўрнатиш орқали демокраитя ва ислоҳотни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.