Грузия бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
(last modified Tue, 04 Mar 2025 12:17:29 GMT )
март 04, 2025 17:17 Asia/Tashkent
  • Грузия бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
    Грузия бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Грузия бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон бош вазири матбуот котибига таяниб. Спутник сайтининг хабар қилишича, Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қайд этилишича, ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олган.

Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 10-мажлиси икки давлат ҳукуматлари аъзолари иштирокида бўлиб ўтади.