март 08, 2021 11:24 Asia/Tashkent
  • Грузия мамлакати Ўзбекистон  фуқаролари учун ҳаво чегараларини очди
    Грузия мамлакати Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаво чегараларини очди

Грузия ҳукумати Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари учун ҳаво чегараларини очиш қарорини қабул қилди. Қарор 5 март куни идоралараро мувофиқлаштириш кенгаши томонидан қабул қилинди

Энди Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари парвоздан аввалги 72 соат ичида топширилган ПЗР-тест таҳлилининг манфий натижаси асосида Грузияга учиб келишлари мумкин. Ташриф буюрувчилар мамлакатга келганининг учинчи куни ўз маблағлари ҳисобидан қайта тест таҳлили топширишлари шарт.

Шу билан бирга, қуруқлик ва денгиз чегаралари сайёҳлар учун ёпиқ бўлиб қолмоқда. Имтиёзлар мамлакатга самолётда учиб келганлар учунгина амал қилади.

Шунингдек, 1 мартдан бошлаб Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Украина, Қозоғистон ва Россия фуқаролари ҳам коронавирус тестининг манфий натижаси билан Грузияга  кириши мумкин. Аввалроқ худди шу қоидалар Европа Иттифоқи, Исроил, Швейцария, Норвегия, АҚШ, Буюк Британия, Қатар, БАА, Баҳрайн ва Туркия фуқаролари учун жорий қилинганди.

Эпидемиологик вазиятнинг яхшиланиши туфайли Грузия расмийлари 2020 йил мартидан бошлаб амал қилган мунтазам парвозларга қўйилган тақиқни 2021 йил 1 февраль куни бутунлай бекори этди.

 

Ёрлиқ