Ўзбекистон ва НАТО ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
(last modified Wed, 27 Oct 2021 05:59:20 GMT )
октябр 27, 2021 10:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва НАТО ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
    Ўзбекистон ва НАТО ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов НАТО Бош котибининг сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича янги тайинланган ўринбосари, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича махсус вакили билан мулоқот қилди.

Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов ва НАТО Бош котибининг сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича янги тайинланган ўринбосари, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича махсус вакили Хавьер Коломин суҳбатида Ўзбекистон НАТОни замонавий хавфсизлик таҳдидларига қарши курашишда муҳим ҳамкор деб билиши ва томонлар учун манфаатли бўлган масалаларнинг бутун кўлами бўйича алоқаларни ривожлантириш тарафдори экани таъкидланганини Дарё сайти келтирган..

Шунингдек, қўшма саъй-ҳаракатлар самарасида Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги мулоқот ривожланишда давом этиши ҳамда мамлакат ҳарбий қурилиши соҳасида муҳим йўналишлардан бири хорижий шериклар билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳисобланиши қайд этилган.

“Учрашувда Альянснинг “Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик” дастури доирасида Ўзбекистоннинг НАТО билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди”, – дейилади хабарда.

Ёрлиқ