Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 31 Oct 2021 11:26:52 GMT )
октябр 31, 2021 16:26 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 24 октябрь – 31 октрябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон ва НАТО ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

 

  • Ўзбекистон мусулмонлар идораси: ўзбекистонлик Умра зиёратчиларига енгилликлар берилмаган

 

  • Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий комиссияси билан ҳамкориги бўйича " Йўл харитаси" ишлаб чиқилади

 

  • Виза муддати тугаган афғонистонликлар Ўзбекистондан чиқариб юборилмайди

 

  • ДХХ: ИШИД сафига қўшилган ўзбекистонлик Ўзбекистонга олиб келинди

 

  • Камилов: афғон муаммоси, минтақавий ҳамкорлик ва янги “совуқ уруш” аломатлари

****

 

 

Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов НАТО Бош котибининг сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича янги тайинланган ўринбосари, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича махсус вакили билан мулоқот қилди.

Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов ва НАТО Бош котибининг сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича янги тайинланган ўринбосари, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича махсус вакили Хавьер Коломин суҳбатида Ўзбекистон НАТОни замонавий хавфсизлик таҳдидларига қарши курашишда муҳим ҳамкор деб билиши ва томонлар учун манфаатли бўлган масалаларнинг бутун кўлами бўйича алоқаларни ривожлантириш тарафдори экани таъкидланганини Дарё сайти келтирган..

Шунингдек, қўшма саъй-ҳаракатлар самарасида Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги мулоқот ривожланишда давом этиши ҳамда мамлакат ҳарбий қурилиши соҳасида муҳим йўналишлардан бири хорижий шериклар билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳисобланиши қайд этилган.

“Учрашувда Альянснинг “Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик” дастури доирасида Ўзбекистоннинг НАТО билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди”, – дейилади хабарда.

 

***

Image Caption

Аввалроқ, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси тизимига кирувчи Тошкент шаҳар вакиллиги Саудия Арабистони умра зиёратчиларига енгилликлар бергани ҳақида маълум қилган эди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди. 

Умра зиёратига борувчиларнинг 14 кун кутишлари шарт эмаслиги фақат Саудия Арабистони фуқаролари ва бу мамлакатда бўлиб турган хорижий фуқароларга тегишли. Хориж мамлакатларидан келадиган фуқароларга қўйилган чекловлар бекор қилингани тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.

Шунингдек, идора Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича Атташеси билан доимий мулоқот қилиб, муборак сафарлар билан боғлиқ ҳар бир жараённи диққат билан кузатиб бораётганини билдирган.

“Жумладан, 28 октябрь кунидан бошлаб, Ҳаж ва Умра вазирлигининг “Иътамарна” (“Умра қилдик”) мобил дастури орқали айни вақтда Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган аҳоли ва подшоҳликда бўлиб турган чет эл фуқаролари учун ўрнатилган 14 кун ичида фақат бир маротаба умра амалини адо этиш чеклови олиб ташланди. Содда қилиб айтганда, аввалги тартиб бўйича Макка шаҳрида бўлиб турган фуқаро Масжидул Ҳарамга эҳром кийган ҳолда умранинг тавоф ва саъй амалини бир марта бажаргандан кейин, навбатдаги умра қилиши учун 14 кундан кейин рухсат берилар эди. Эндиликда, янги қоидага кўра, Макка шаҳрида истиқомат қилаётган аҳоли ёки ушбу шаҳарда вақтинча яшаб турган хорижликлар бир неча бор умра амалини адо этиши мумкин бўлади.

Таъкидлаш зарурки, ушбу енгиллик фақатгина айни вақтда Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган аҳоли ва вақтинча яшаб турган чет эл фуқароларига тегишлидир. Хориж мамлакатларидан келадиган фуқароларга қўйилган чекловлар бекор қилингани тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас”, дейилади хабарда.

***

Кеча Москва шаҳрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши раиси Михаил Мясникович билан учрашди.

Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар билан ўзаро ҳамкорлиги доирасидаги муносабатлар ҳозирги ҳолати ва вазифаларни ҳал этиш механизмлари кўриб чиқилганини Кун сайти хабар қилди.

Саноат кооперациясини ривожлантириш, савдо тартиботларини соддалаштириш ва рақамлаштириш, санитария, фитосанитария ва ветеринария соҳасида меъёр ва стандартларни такомиллаштириш, транспорт йўлакларини диверсификация қилиш, технологиялар билан алмашиш ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш долзарблиги қайд этилди.

Ўзбекистон ва ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида ЕИК билан ҳамкорлик қилиш бўйича “Йўл харитаси”ни биргаликда ишлаб чиқишга келишилди. Унда савдо, саноат, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва фитосанитария стандартлари, энергетика, фармацевтика, меҳнат миграцияси ва бошқа соҳаларда ЕИК тегишли бўлинмалари ҳамда мамлакат вазирликлари ва идоралари ўртасидаги ҳамкорлик чора-тадбирлари акс этади.

Шунингдек, томонлар ЕОИИга аъзо мамлакатлар инвесторларини саноат кооперациясини йўлга қўйиш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб этиш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишиб олди.

****

Ўзбекистонда визаси муддати тугаётган Афғонистон фуқаролари ўз юртига қайтариб юборилмайди, чунки мамлакатлар ўртасидаги чегара жисмоний шахслар учун ёпиқ.

«Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари» ассоциацияси (AHRCA), инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR) ва Норвегия Хельсинки қўмитаси (NHC) Ўзбекистондаги 70 дан ортиқ Афғонистон фуқароси ўз юртига депортация қилиниши мумкинлигини хабар берилганди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, 2021 йил августининг ўртасида «Толибон» ҳаракати ҳокимият тепасига келгач, улар уч ойга Ўзбекистон визасини олган ва мамлакатга таклифнома бўйича эмас, мажбуран келгани учун ҳозирда визаларнинг узайтирилмаслигидан хавотирда деб хабар қилган Дарё сайти.

«Ҳеч қандай камситиш ҳолатлари йўқ. Ҳозирда бундай масала тургани йўқ, чунки Афғонистон билан чегарамиз (жисмоний шахслар учун — таҳр.) ёпиқ» — деган ИИВ вакили.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида 13 658 нафар Афғонистон фуқароси бўлиб турибди. Шулардан 13 032 нафари вақтинча яшаётган бўлса, улардан кўплари Ўзбекистонга бизнес масалалари бўйича ҳамда қариндошларини кўришга келган.

ИИВ вакилининг маълум қилишича, Афғонистон фуқароларининг визаларини узайтириш учун Ўзбекистондаги вақтинчалик яшаш жойи бўйича миграция бўлимларига мурожаат қилиш лозим.

 

***

Image Caption

Ўзбекистон ДХХ- си халқаро террористик ташкилотларга алоқадорлиги учун қидирувда бўлган И.О. исмли фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан хориждан Ўзбекистонга олиб келинганини хабар қилган.

Ўзбекистон ДХХ шунингдек И.О. 2014 йилнинг февраль ойида мавсумий ишлаш мақсадида Россияга борган ва интернет тармоғи орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзолари билан алоқага киришганини маълум қилган.

. Натижада уларнинг таъсири остида И.О. яшаш манзилига қайтиб келиб, икки нафар фарзандини ота-онасига қолдирган ҳамда рафиқаси билан бирга 2015 йилнинг март ойида Украина орқали дастлаб Туркияга, сўнгра Сурия ҳудудига ўтиб, «Ислом давлати» халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилган деб хабар бермоқда Дарё сайти.

Шу тариқа у 2015—2021 йиллар давомида Сурия ва Ироқ давлатларидаги террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда қатнашган. Шунингдек, у 2021 йилнинг сентябрь ойида Марказий Осиё давлатларининг бирида амалга оширилиши керак бўлган қўпорувчилик ҳаракатида иштирок этиши лозим бўлган.

Ҳозирда И.О.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

***

Image Caption

Абдулазиз Комилов “Россия 24” телеканалига берган интервюсида “Толибон” ҳаракати билан муносабатлар ва умуман афғон муаммоси, минтақавий ҳамкорлик ҳақида сўз борди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, дунёда янги “совуқ уруш” аломатларини кузатаётганини билдирар экан, йирик давлатлар ўртасида рақобат кескин тус олаётганини таъкидлади деб хабар берган Кун сайти.

Россия Федерацияси билан ҳамкорлигимизнинг асосий йўналишларига эътибор қаратишни истардим.

Биринчидан, бугунги кунда ҳамкорликнинг сиёсат, иқтисодиёт, маданий-гуманитар алоқалар, технологиялар, таълим ва тиббиёт сингари кенг қамровли кун тартиби шаклланган.

Иккинчидан, икки мамлакат етакчилари ўртасида ўзаро ишончнинг энг юқори даражасига эришилди. Бизнинг муносабатларимиз яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат қоидаларига асосланган.

Қайд этишни истардимки, томонлар сўнгги йилларда маданий-гуманитар алоқаларга катта эътибор қаратмоқда. Бу эса бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ривожига ҳам ижобий таъсир қилмоқда. Ўзбекистонда Россиянинг 15та етакчи олий ўқув юртлари филиаллари фаолият юритяпти, рус тилини ўрганиш марказлари ташкил этилмоқда, маданий марказларга ҳар томонлама кўмак берилмоқда.

Бундан ташқари, бизнинг муносабатиларимиз миллий ва минтақавий хавфсизлик муаммолари билан боғлиқ бўлган муҳим стратегик йўналишга ҳам эга. Бир сўз билан айтганда, алоқаларимиз бутунлай янги босқичга чиқди. Амалий жиҳатдан бизларнинг стратегик ҳамкорлигимиз ва иттифоқдошлигимиз аниқ таркиб билан тўлмоқда.

Аслида, Ўзбекистон ва Россиянинг афғон муаммоси борасидаги қарашлари бир-бирига мос тушади. Бу эса, афғон масаласидек ўткир муаммо бўйича қўшма ҳаракатларимизга ишончли асос яратади.

Эътибор бериш керак, Афғонистон муаммоси бўйича Москва форматида ҳал этилиши лозим бўлган асосий муаммолар хотиржам ҳолатда, бир-бирини айбламаган ҳолда санаб ўтилди. Асосий хулоса шу бўлдики, толиблар билан ишлаш керак.

 

 

Ёрлиқ