ноябр 01, 2021 11:17 Asia/Tashkent
  • Норбоева ва Матвиенко Ўзбекистон—Россия алоқаларини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди
    Норбоева ва Матвиенко Ўзбекистон—Россия алоқаларини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Россия Сенати раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқотида икки мамлакат алоқаларини мустакҳамлаш масласини муҳокма этилди.

Мулоқот чоғида томонлар парламентлараро муносабатлар, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини қамраб оладиган Ўзбекистон ва Россия алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига урғу берди деб хабар қилган Дарё сайти ўзбекистон парламенти маълумотига таяниб.

13—15 октябрь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтган учинчи Евросиё аёллар форуми якунлари ва россиялик сенаторларнинг Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш миссиялари таркибидаги, шу жумладан, МДҲ Парламентлараро ассамблеясидан халқаро кузатувчилар гуруҳидаги фаолияти якунлари муҳокама этилди.

Россиялик кузатувчиларнинг Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида фаол иштирок этгани учун миннатдорлик билдирилди.

Ёрлиқ