Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ИҲТ Бош котибини қабул қилди
(last modified Mon, 17 Oct 2016 08:40:51 GMT )
октябр 17, 2016 13:40 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Мадани билан
    Абдулазиз Комилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Мадани билан

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Мадани билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда. Бу ҳақда Кун. уз сайти хабар берган.

Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги раислиги доирасида 18 октябрь куни Тошкент шаҳрида очиладиган ТИВКнинг 43-сессияси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида вазирлар учрашуви кун тартиби ва амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди ҳамда бўлажак форумни муваффақиятли ўтказишдан икки томон ҳам манфаатдорлиги таъкидланди.

Ёрлиқ