ноябр 07, 2021 11:18 Asia/Tashkent
  • Навоийда содир бўлган даҳшатли ЙТҲда 8 киши вафот этди
    Навоийда содир бўлган даҳшатли ЙТҲда 8 киши вафот этди

Навоий вилоятида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган машиналар тўқнашувида банк бошқарувчиси ва яна 7 киши ҳалок бўлди.

6 ноябрь куни Навоийда инсонлар ўлими билан боғлиқ аянчли автоҳалокат содир бўлди. Бунинг оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани, уларнинг 3 нафари банк ходими экани айтилмоқда.

воқеа Навоий-Нурота йўлида содир бўлган. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган иккита Nexia машинаси тўқнашиб кетган. Машиналарнинг биттаси йўл четига ағдарилган, иккинчиси эса ёниб кетган. де хабар қилган Кун сайти. 

Автоҳалокат оқибатида АТ Халқ банки Нурота туман филиалининг бошқарувчиси, 29 ёшли Темурмалик Пирматов, бош ҳисобчиси, 40 ёшли Музаффар Саидов ҳамда мониторинг бўлими бошлиғи, 32 ёшли Юнусжон Равшанов воқеа жойида вафот этган. Ёниб кетган машинада 5 киши бўлган ва улар ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган. 

Ёрлиқ