Австрия ташқи ишлар вазири 20 йил ичида илк марта Ўзбекистонга ташриф буюрди
Австриянинг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Михаэль Линхарт Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда
Ташриф доирасида Австрия ТИВ раҳбари Тошкентда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлигида расмий музокаралар ўтказади деб хабар қилган Кун сайти.
Учрашувлар чоғида сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишлари кўриб чиқилади.
Вазир Михаэль Линхартнинг ташрифи доирасида Тошкентда Ўзбекистон ва Австрия бизнес-форуми ҳам бўлиб ўтади. Тадбирда икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва бизнес тузилмаларининг 200 дан ортиқ вакили иштирок этиши кутилмоқда.
Ушбу ташриф Австрия ТИВ раҳбарининг сўнгги 20 йил ичида Ўзбекистонга илк ташрифидир. Австрия ташқи ишлар вазири Бенита Ферреро-Вальднер Ўзбекистонга охирги марта 2000 йилда ЕХҲТнинг амалдаги раиси сифатида келган эди.