Абдулла Арипов МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашида айрим таклифларни илгари сурди
Абдулла Арипов МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашида қандай таклифларни илгари сургани маълум бўлди.
Кеча Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ҳукумат раҳбарлари кенгашининг видеоконференция форматида навбатдаги мажлиси Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида бошланди.
Ўзбекистон бош вазирининг нутқидан асосийси:
- Бу йил МДҲ 30 йилга тўлади. Тарихан қисқа вақт ичида Ҳамдўстлик ҳамкорликнинг муҳим кўп томонлама платформасига айланди.
- Ўзбекистон 2022 йилда саноат кооперациясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишни таклиф қилмоқда. Келгуси баҳорда республика МДҲ саноат кооперацияси форуми ва кўргазмасини ўтказишни режалаштирмоқда.
- Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл магистрали МДҲ транзит салоҳиятини оширади.
- МДҲга аъзо давлатлар меҳнат мигрантларининг сертификатларини ўзаро тан олишлари зарур.
- Туризмни тиклаш учун МДҲ давлатларининг соғлиқни сақлаш тизимларини мувофиқлаштириш зарур. Ҳамдўстлик ҳудудида санитария чекловларини ҳисобга олган ҳолда эркин ҳаракатланиш зонасини яратиш мумкин.