Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди
(last modified Tue, 16 Nov 2021 09:16:52 GMT )
ноябр 16, 2021 14:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди
    Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 фоизга, январь-июнь ойларига нисбатан 0,4 фоизга камайганнини маълум қилди.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида меҳнат ресурслари сони 19,3 млн кишини ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 фоизга ёки 201,4 минг кишига ошган деб хабар қилган Кун сайти..

Ўзбекистон иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13,6 млн кишини ташкил этиб, мос даврига нисбатан 3,1 фоизга (403,9 минг кишига) ошган.

9 ойда расмий секторда банд аҳоли сони 6,1 млн кишини ташкил қилиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан юридик шахсларда банд бўлганлар сони 7,9 фоизга ёки 450,5 минг кишига ошгани кузатилгани айтилади.

Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5,9 млн кишини ташкил этиб, жорий йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 4,1 фоиз ёки 254,0 минг кишига камайган.

Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1,4 млн кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,4 фоизни ташкил этди. 16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси - 14,9 фоиз, аёллар орасида ишсизлик даражаси 12,8 фоиз бўлди.

Ёрлиқ