Эртага 19 ноябрь Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюради
(last modified Thu, 18 Nov 2021 06:06:38 GMT )
ноябр 18, 2021 11:06 Asia/Tashkent
  • Эртага 19 ноябрь Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюради
    Эртага 19 ноябрь Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюради

Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президентлигига қайта сайланганидан кейинги илк икки томонлама ташрифини 19 ноябрь куни Россияга амалга оширади.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари Москва шаҳрида музокара ўтказадилар, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар. Қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши ҳам кўзда тутилган деб хабар қилган Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига таяниб Кун сайти.

Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи арафасида Москвада Ўзбекистон ва Россия иккинчи Таълим форуми ва навбатдаги Ҳудудлараро ҳамкорлик форумининг қўшма тадбирлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам ОАВ вакиллари билан мулоқотда бу ташриф ҳақидаги маълумотни тасдиқлаганди. «Ҳа, учрашув режалаштирилмоқда. У Кремлда бўлади», деган Песков 19 ноябрь куни Ўзбекистон ва Россия президентлари учрашиши ҳақидаги саволга жавобан.

Ёрлиқ