Ўзбекистон ва Тожикистон Миллий гвардиялари ўртасидаги ҳамкорликлар кенгаймоқда
Кеча Тожикистон Миллий гвардияси қўмондони генерал-лейтенант Бобожон Жамолзода бошчилигидаги делегация илк бор Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий гвардияси матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Миллий гвардия марказий девонида Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустан Жўраев иштирокида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда қўмондон ўринбосарлари, Марказий девон бошқарма бошлиқлари, бригада командирлари, шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Ихтисослаштирилган ўқув маркази раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон ва Тожикистон миллий гвардиялари расмийларининг учрашувда ҳар икки томон ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг асосий устувор масалаларини муҳокама қилган.
Йиғилиш якунида раҳбарлар 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама амалий ҳамкорлик режасини имзолашди.