Хўжандда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
-
Хўжандда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди ҳамда уч давлат раҳбарларининг қўшма декларацияси қабул қилинди.
Спутник сайтининг Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таняиб хабар қилишича, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди ҳамда уч давлат раҳбарларининг қўшма декларацияси қабул қилинди.
Ҳужжатлар Хўжандда шаҳрида Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаровнинг уч томонлама учрашуви якунида имзоланди.

Мирзиёев Тожикистон ва Қирғизистон томонларини барча масалалар узил-кесил ҳал этилгани ҳамда давлат чегарасини делимитация қилиш тўғрисидаги шартнома имзолангани билан самимий табриклади.

Ушбу ҳужжат, шунингдек, уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисида имзоланаётган шартнома барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга, бутун минтақанинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Тантанали равишда очилган Дўстлик стеласи эса қардош мамлакатлар ўртасида мустаҳкамланиб бораётган яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик муносабатларининг янги рамзига айланиши қайд этилди.