Тошкент шаҳрида ИҲТ ТИВКнинг 43 сессияси ўз ишини бошлади
Унда 50 дан ортиқ аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар ҳамда қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этади
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. 2016-йилнинг 18-октябр куни Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлайди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Хабарда айтилишича, унда 50 дан ортиқ аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар ҳамда қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этади.Очилаётган Тошкент сессияси ИҲТ ТИВКнинг 2017-йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисига қадар Ўзбекистон Республикаси раислигининг расман бошланиши бўлади. Ўзбекистон раислигининг шиори – "Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик йўли", — дейилган хабар матнида.