Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич илк бор 1000дан ошди
Ўзбекистон ССВ сўнгги бир кунда мамлакатда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич 1000дан ошиб, пандемия бошидан буён рекорд даража қайд этилганини маълум қилди
Жорий 022 йил 16 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 206122 (+1037) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Шу тариқа, Ўзбекистонда 2021 йил 6 августида қайд этилган рекорд кўрсаткич (+974) янгиланди. Тошкентда илк бор кунлик ўсиш 500дан ошди.
Бундан ташқари, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1518 нафарни ташкил қилди.
«Сўнгги кунларда юртимизда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони тобора ортиб боряпти. Бу эса баъзи ҳолларда аҳолининг саросимага берилишига сабаб бўлмоқда.
Тўғри, вируснинг янги штамми аввалги мутацияларга нисбатан юқувчанлиги анча юқори, бироқ унга чалинган аксарият беморларда касаллик енгил даражада кечиб, асосан респиратор белгилар билангина намоён бўлаётир. Шу сабабли юртдошларимиздан ортиқча хавотирга берилмасликларини, карантин қоидаларига қатъий риоя этиб, коронавирусга қарши тўлиқ эмланишларини сўраймиз», дейилади ССВ хабарида.