Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 3,5 млрд долларни ташкил қилди
(last modified Tue, 22 Feb 2022 05:27:17 GMT )
феврал 22, 2022 10:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 3,5 млрд долларни ташкил қилди
    Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 3,5 млрд долларни ташкил қилди

Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 3,5 млрд АҚШ долларига етганини Давлат статистика қўмитаси маълум қилмоқда.

2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 3,5 млрд АҚШ долларига тенг бўлдидеб хабар қилмоқда қўмитага таяниб, Кун сайти. 

Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 1,4 млрд долларни ташкил қилди. Бунда: маҳсулотлар – 1,2 млрд доллар, хизматлар – 176,5 млн доллар.

Шунингдек, савдо айланмасида импорт ҳажми 2,1 млрд долларга тенг бўлди. Бунда: маҳсулотлар – 1,9 млрд доллар, хизматлар – 147,1 млн доллар.