Камилов ЕИнинг Марказий Осиё бўйича ҳамда Афғонистон бўйича вакиллари билан учрашди
(last modified Wed, 23 Feb 2022 07:35:25 GMT )
феврал 23, 2022 12:35 Asia/Tashkent
  • Камилов ЕИнинг Марказий Осиё бўйича ҳамда Афғонистон бўйича вакиллари билан учрашди
    Камилов ЕИнинг Марказий Осиё бўйича ҳамда Афғонистон бўйича вакиллари билан учрашди

Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Тери Хакала ҳамда ЕИнинг Афғонистон бўйича Махсус элчиси Томас Никлассонни қабул қилганини мамлакта ТИВ матбуот хизмат ихабар қилди.

Абдулазиз Камилов ва ЕИ вакиллари ўртасидаги мулоқот чоғида, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг Афғонистон йўналишидаги муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашув давомида эртага, 23 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатларининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари маслаҳат учрашувининг ташкилий жиҳатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди деб хабар қилган Халқ сўзи сайти..

Афғон инқирозини ҳал қилишда халқаро ҳамжамиятнинг яхлит ёндашувини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдам етказилишини мувофиқлаштириш бўйича халқаро хаб ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Турли даражадаги бўлажак икки томонлама ва минтақалараро тадбирлар жадвали бўйича таклифлар кўриб чиқилди.