Покистон ва Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги Толибон билан алоқалари зарурлигини таъкидладилар
Покистон Бош вазири ва Ўзбекистон президенти ўзаро учрашувда халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги муваққат Толибон ҳукумати билан минтақадаги сиёсий ва турмуш инқирози оқибатларининг олдини олиш учун ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлашди.
Кеча (пайшанба) Покистонга юқори даражадаги сиёсий-иқтисодий делегацияга бошчилик қилган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бош вазир Имрон Хон билан учрашди, деб хабар берди ИРИБ.
Суҳбат чоғида томонлар муҳим минтақавий ва халқаро муаммолар, хусусан, Афғонистон муаммоси бўйича кенг кўламли икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликни ўзларининг умумий манфаати сифатида муҳокама қилдилар.
Имрон Хон ва Шавкат Мирзиёев Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш учун барча афғон мулкларини озод қилиш зарурлигини таъкидлаб, Исломобод ва Тошкент халқаро ҳамжамиятни Афғонистон муаммоларини ҳал қилишга ундаш учун икки томонлама ҳамкорликни оширишини таъкидладилар.
Покистон ва Ўзбекистоннинг юқори мартабали расмийлари яна минтақавий алоқаларни ривожлантиришда Афғонистоннинг ўрни муҳимлигини таъкидлаб, мамлакатдаги барқарорлик минтақанинг иқтисодий ривожланишининг ягона йўли эканини урғулаб, шунинг учун минтақа давлатлари ва халқаро ҳамжамият муваққат Толибон ҳаракати ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш устида иш олиб бориши зарурлигини таъкидладилар.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга расмий ташрифи билан бир вақтда икки давлат раҳбарлари ўртасида тўққизта ҳамкорлик шартномаси, жумладан, имтиёзли савдо битими имзоланди.
Ўзбекистон президентининг Покистон президенти Ориф Алавий, йирик ташкилот ва компаниялар раҳбарлари билан ҳам учрашувлари режалаштирилган.