Нега Россия авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозларни бекор қилмоқда?
(last modified Sat, 05 Mar 2022 09:19:41 GMT )
март 05, 2022 14:19 Asia/Tashkent
  • Нега Россия авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозларни бекор қилмоқда?
    Нега Россия авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозларни бекор қилмоқда?

Россиянинг Smartavia авиакомпанияси ҳам 19 мартга қадар барча халқаро парвозларини бекор қилди. Ўзбекистонга ҳам парвозлари бекор қилинди.

" Россиянинг Smartavia авиакомпанияси  барча хорижий парвозларни вақтинча тўхтатиб туришга мажбур бўлмоқда. Чекловлар 19 мартга қадар амал қилади", — дейилган Спутник хабарида.

Ўзбекистон йўналишида қуйидаги парвозлар бекор қилинган:

Санкт-Петербург – Наманган – Санкт-Петербург;

Санкт-Петербург – Бухоро – Санкт-Петербург;

Москва – Фарғона – Москва.

Сотилган чипталар пулини қайтариш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг S7 авиакомпанияси ҳам 5 мартдан бошлаб Ўзбекистонга парвозларни бекор қилгани ҳақида хабар қилган эди.

Эслатибўтамиз, Украина ҳудудида ўтказилаётган махсус ҳарбий операция туфайли Европа ва АҚШ авиакомпаниялари Россиянинг авиация соҳасига нисбатан санкциялар киритган эди. Чеклов чоралари орасида Россия томонидан лизингга олинган бортларни қайтариш чораси ҳам бор. ОАВ маълумотига кўра Россияда мавжуд 900дан ортиқ самолётлардан 500дан ортиғи лизинг шартномаси асосида олинган.