Шавкат Мирзиёев Хитой президентига ҳамдардлик йўллади
(last modified Tue, 22 Mar 2022 06:13:02 GMT )
март 22, 2022 11:13 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Хитой президентига ҳамдардлик йўллади
    Шавкат Мирзиёев Хитой президентига ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон президенти, Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга Хитойда йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

Ўзбекистон матбуот хизмати тарқатган хабарида, “ Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном ҳудудидаги Учжоу шаҳри яқинида йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан ҳамдардлик йўллади”, деб таъкидланган. Бу ҳақда Кун сайти хабар берган.

21 март куни Хитойнинг China Eastern авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 самолёти ҳалокатга учради. Унинг бортида 132 йўловчи бўлган.

Хитой Марказий телевидениесига асосланиб берилган хабарга кўра, воқеа Гуанси-Чжуан автоном районида юз берган.

Flightradar24 портали маълумотига кўра, самолёт Куньминдан маҳаллий вақт билан соат 13:15 да (Тошкент вақти билан 10:15 да) ҳавога кўтарилган. Тахминан 1 соатдан кейин самолётнинг тезлиги кескин пасайиб, баландликни йўқота бошлаган. Сўнгра радарлар экранидан йўқолган.

Ҳозир қидирув ва қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирча ҳалокат оқибатида қурбон бўлган ва жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас.