Тошкентда Ўзбекистон президенти ва Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазирининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Sat, 26 Mar 2022 05:24:20 GMT )
март 26, 2022 10:24 Asia/Tashkent
  • Тошкентда ЎЗбекистон президенти ва Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазирининг учрашуви бўлиб ўтди
    Тошкентда ЎЗбекистон президенти ва Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазирининг учрашуви бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев 25 март куни Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетниковни қабул қилди.

Учрашувда  Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олег Мальгинов ҳам иштирок этди.

Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Шавкат Мирзиёевга Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда Тошкент форумининг муваффақиятли натижалари билан самимий табриклади.

Кўп қиррали Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Саноат кооперациясига доир аниқ лойиҳаларни илгари суриш ва ўзаро савдо кўрсаткичларининг ижобий ўсиш суръатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўтган йил якуни бўйича икки томонлама товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етди. Жорий йилнинг биринчи ойларида савдо кўрсаткичлари 50 %дан зиёдга ошди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида ташкил этилган 2 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россиядан иқтисодиётимизга жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.

Учрашувда икки мамлакат ҳукуматлари даражасида яқиндан ҳамкорликни давом эттириш, иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.