Тошкентда халқаро шахмат турнири якунига етди
(last modified Sun, 23 Oct 2016 09:08:03 GMT )
октябр 23, 2016 14:08 Asia/Tashkent
  • Тошкентда халқаро шахмат турнири якунига етди

Тошкентда халқаро шахмат турнири якунига етди

Амир Темурнинг 680 йиллик юбилейига бағишланган шахмат турнирида Озарбайжон, Россия, Украина ва Ўзбекистон шахмат юлдузлари иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Тошкентда халқаро шахмат турнири якунига етди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Шахмат федерацияси. Буюк саркарда Амир Темур юбилейига бағишланган шахмат турнири мукофот фонди 50 минг долларни ташкил қилди. Мусобақада Озарбайжон, Россия, Украина ва Ўзбекистон шахмат юлдузлари иштирок этди. Турнирда Озарбайжонлик шахматчи Шаҳриёр Мамедёров ғолиб чиқди. У 12 ўйинда 8 очко тўплаб турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллади. Исроиллик Борис Гельфанд 6 очко тўплаб иккинчи ўринга сазовор бўлди. Ўзбекистонлик Рустам Қосимжонов ва Украиналик Руслан Пономарев 5 очкодан тўплаб учинчи ўринни эгаллашди.

Ёрлиқ