апрел 15, 2022 17:29 Asia/Tashkent
  • Тошкент ва Пекин расмийлари \
    Тошкент ва Пекин расмийлари \" Хитой-Қирғизистон- Ўзбекистон\" темир йўл қурилиши юзасидан фикр алмашдилар

Ўзбекистон транспорт вазири ва Хитойнинг Тошкентдаги элчиси " Хитой- Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилишини бошлаш масаласини муҳокама қилиш учун мулоқот қилдилар.

Хитой давлати Ўзбекистоннинг энг йирик иқтисодий ва  савдо шеригидир. Ўзбекистонда Хитой иштирокида  700 дан ортиқ компания, жумладан Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида 100 фоиз Хитой сармояси иштирокидаги  80 дан ортиқ компания фаолият юритмоқда.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Хитойнинг Тошкентдаги эчлиси Жиянг Ян учрашувида,  "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўл лойиҳасини амалга ошириш ва бу йўналишда қўшма транспорт коридорини биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ривожланишини давом эттириш муҳимлигини таъкидланди.

Хабарга асосан томонлар транспорт соҳасида ўзаро ҳамкорлик қандай ва истиқболли йўналишларини ҳам кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва Хитой расмийлари икки мамлакат ўртасидаги авиақатновларни қайта тиклаш имкониятларини ҳам муҳокама қилди.

 

 

Ёрлиқ