Сирдарёда Сурияга кетмоқчи бўлганлар ДХХ томонидан қўлга олинди
ДХХ Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси ва вилоят Ички ишлар Бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирда Сурияга кетмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди.
Операция жараёнида Суриядаги «Катибатуль Тавҳид ва Жиҳод» халқаро террористик ташкилоти аъзолари томонидан очилган «виртуал гуруҳ»га аъзо бўлиб, ундаги ақидапарастлик материалларни бошқаларга тарқатиб келган 7 нафар шахслар ушланди деб хабар қилган Замин.уз.
Ўзбекистоннинг ушбу фуқаролари, Суриядаги жангарилар раҳнамоларининг онлайн дарсларида иштирок этиб келишган ва маълум муддат ичида улардан 2 нафари (2001 йилда туғилган M.O. ва 2002 йилда туғилган M.M.) радикал ғоялар таъсирига тушиб, Сурияга чиқиб кетишга тайёргарлик кўришган. Яшаш жойларида ўтказилган тинтув жараёнида, қўлга олинганлардан жиноятга алоқадор ашёвий далиллар расмийлаштириб олинган.Тўпланган ашёвий далиллар асосида, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси тергов бўлими томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.