Жиззахнинг Фориш туманида сел оқимлари оқизиб кетиши оқибатида 5 киши қурбон бўлди
(last modified Thu, 21 Apr 2022 14:21:10 GMT )
апрел 21, 2022 19:21 Asia/Tashkent
  • Жиззахнинг Фориш туманида сел оқимлари оқизиб кетиши оқибатида 5 киши қурбон бўлди
    Жиззахнинг Фориш туманида сел оқимлари оқизиб кетиши оқибатида 5 киши қурбон бўлди

Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятининг Фориш туманида 20 апрель куни 5 киши сел оқимлари оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида х. Вилоят маълум қилди.

Жиззахнинг Фориш вилоятидаги сел оқибатида ҳалок бўлганлардан ташқари, яна бир киши бедарак йўқолган. Олиб борилган терговга қадар текширув ва тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бедарак йўқолган шахс сувга чўкиши натижасида вафот этгани аниқланиб, унинг мурдаси топилган.

Бундан ташқари, сел тошқинидан 6 киши турли даражада тан жароҳати олган, 53 та турар жой ва уларнинг ёрдамчи хўжалик биноларига зарар етган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеа содир бўлган ҳудудда тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, тошқин оқибатлари бартараф этилмоқда.