Ўзбекистон ва Белорусь Бош вазирлари Тошкентда трамвайни қайта тиклаш лойиҳасини кўриб чиқдилар
Беларусь Тошкентда трамвайни тиклаш лойиҳасида иштирок этишни режалаштирмоқда.
Тошкентга келган Белорус бош вазири Роман Головченко Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувда Беларусь Тошкентда трамвайни қайта тиклаш лойиҳасида иштирок этишни режалаштираётганини маълум қилди.
«Беларусь томони зарур инфратузилма, режалаштириш ва ҳаракат таркибини етказиб бериш билан боғлиқ комплекс ечимларни тақдим этишга тайёр. Бу каби қарор қабул қилинса, Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқамиз», — дейди Головченко.
Беларусь томони, шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантиришдан манфаатдор. «Бу каби ҳамкорлик бўйича мисоллар аллақачон мавжуд. Биз Беларусь ечимлари асосида қишлоқ хўжалиги, махсус, авария ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишга тайёрмиз. Ушбу таклифларнинг кўпчилиги, Беларусь машинасозларининг илғор ишланмалари бугун кўргазмада намойиш этилади», — дея таъкидлайди Беларусь бош вазири.
Бундан ташқари, Белорусь ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари таълим, илмий-техника ва инновацион соҳадаги ҳамкорликни муҳокама қилган. 2021 йилда Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 301,9 миллион долларни ташкил этган — бу 2020 йилга нисбатан 7,8 фоизга кўп демак. Экспорт ҳажми 245,4 миллион доллар (ўсиш 3,3 фоиз), ижобий салдо — 188,9 миллион долларга етган.