Шавкат Мирзиёев Белорус президентини президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади
(last modified Mon, 27 Jan 2025 09:34:25 GMT )
Январ 27, 2025 14:34 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Белорус президентини президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади
    Шавкат Мирзиёев Белорус президентини президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенкони кеча бўлиб ўтган президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар беришича, Мирзиёев сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари Беларусь халқи амалдаги Президентга юксак ишонч билдираётгани, амалга оширилаётган сиёсат ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор тасдиқлаганини алоҳида таъкидлади.

Суҳбат чоғида ўтган йил 7-9 февраль кунлари Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион доллардан ошди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш, яқин ишбилармонлик ва ҳудудлараро алоқаларни, фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.