апрел 29, 2022 19:07 Asia/Tashkent
  • Сардор Умрзоқов ва Сергей Лавров телефон орқали суҳбатлашди
    Сардор Умрзоқов ва Сергей Лавров телефон орқали суҳбатлашди

Кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 19 ноябрь куни Москвага ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди деб Россия ТИВ га таяниб, Кун сайти хабар қилди.

Бундан ташқари, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари, Россия ва Ўзбекистоннинг МДҲ, ШҲТ ва умуман, ташқи сиёсат йўналишидаги ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ёрлиқ