Ўзбекистон ва Россия расмийлари Москвадаги учрашувида Афғонистон масаласи юзасидан фикр алмашдилар
Ўзбекистон ва Россия президентларининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари Москвадаги вазиятни муҳокама қилиш учун учрашув ўтказдилар.
Эрон тедрадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўича махсус вакили Исматилла Эргашев ва Россиянинг президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Заимр Кабулов Москвада бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.
Йиғилишида Ўзбекистон ва Россиянинг Афғонистондаги инқирозни ҳал этиш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаларини тиклаш, Афғонистон халқига гуманитар ёрдам ва бошқа зарур ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини муҳокама қилинди.
Россия ва Ўзбекистон расмийлари Афғонистондаги мавжуд вазият, янги ҳокимиятлар билан боғлиқ ҳолда халқаро ҳамжамиятни мувофиқлаштириш, Афғонистондаги гуманитар инқирознинг олдини олиш ва мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини жумладан транспорт ва энергетика соҳалаларини амалга ошириш юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Томонлар Ўзбекистон ва Россиянинг Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларини давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини ҳам билдирдилар.