Мирзиёев ва Путин ўртасида телефон орқали мулоқот қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i72204-Мирзиёев_ва_Путин_ўртасида_телефон_орқали_мулоқот_қилди
Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 25, 2022 10:37 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ва Путин ўртасида телефон орқали мулоқот қилди
    Мирзиёев ва Путин ўртасида телефон орқали мулоқот қилди

Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мирзиёев ва Путин мулоқотида, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги  стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Гуманитар ҳамкорликка доир, шу жумладан таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, туризм ва спорт соҳаларида муҳим дастурлар амалга оширилмоқда деб хабар қилган Кун сайти.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари ишбилармон доиралар ўртасидаги кооперация алоқаларини чуқурлаштириш ва ҳудудлараро алоқаларнинг катта салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлигини қайд этдилар.

Минтақавий кун тартиби ва халқаро сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.