Москвада Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
Россия пойтахтида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норовнинг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиб мулоқот қилди.
Норов ва Лавров мулоқоти чоғида Ўзбекистон ва Россия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокма қилинди.
Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари конструктив ўзаро манфаатли сиёсий мулоқот, иқтисодий дипломатияни ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада жадаллаштириш тарафдори экани қайд этилди.
Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар жаҳон ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди. БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Бўлажак тадбирларнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатлари, жумладан, 2022 йил 28-29 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.