Россия давлати Ўзбекистоннинг МДҲдаги биринчи йирик савдо шеригидир
Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси бу давлатнинг энг катта ташқи савдо ҳажми Россия билан қўшни давлатлар қаторида эканлигини маълум қилди.
Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси ҳисоботига биноан, жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан ташқи савдо айланмаси 874 миллион долларга етди.
Ҳисоботга биноан экспорт ҳажми 326 миллион дрллар ва импорт ҳажми эса 548 миллион долларни ташкил этди.
Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан энг катта ташқи савдо айланмаси Россия (46,5 фоиз), Қозоғистон (24,1 фоиз) ва Қирғизистонга (6,7 фоиз) тўғри келди.
2022- йилнинг 6 ойида Ўзбекистон Қирғизистонга 483 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган, қўшни давлатлардан импорт эса 106,2 миллион долларни ташкил этган.
Жорий 2022- йилнинг январь- июнь ойлари натижаларига биноан расмий статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда саноат товарлари, темир ва пўлат импортида Россия асосий рол ўйнайди. Бу мамлакатдан 117 миллион долларлик маҳсулот келтирилди.