Шавкат Мирзиёев Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
(last modified Wed, 03 Aug 2022 04:52:24 GMT )
август 03, 2022 09:52 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев кеча  “Ўзбекистон – Озарбойжон – Туркия” форматидаги биринчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Туркия делегацияси таркибида учрашувда савдо вазири Меҳмет Муш ҳамда транспорт ва инфратузилма вазири Одил Қораисмоилўғли қатнашди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди

Мирзиёев ва Човушуғлу Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг кўламли стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб, амалий ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Ўзаро савдо ва инвестициялар кўрсаткичлари жадал суръат билан ўсиб бормоқда, фаол гуманитар алмашинувлар давом этмоқда.

Улкан ҳамкорлик салоҳиятидан, шу жумладан ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш орқали самарали фойдаланишга қаратилган Ўзбекистон ва Туркия етакчиларининг келишув ва қарорларини амалга оширишга алоҳида эътибор берилди.

Савдо, инвестициялар, инновациялар, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларида қўшма кооперация лойиҳалари ва дастурларини тезлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Ёрлиқ