Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтарилиши кутилмоқда
Ўзбекистон Адлия вазирлиги Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланганини хабар қилди.
Швейцария ҳудудида конфискация қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон аҳолисининг манфаатларида қайтариш йўллари тўғрисидаги битимни мамлакат номидан адлия вазири Русланбек Давлетов ва Швейцария номидан бу мамлакат президенти ИньяциоКассис имзолади.
Битимни имзолаш маросимида, шунингдек БМТ вакиллари, хусусан БМТнинг Кўп-шериклик траст жамғармаси офиси ижрочи координатори Дж. Топпинг иштирок этди.
Битимнинг имзоланиши илгари Гулнора Каримова бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ томонидан ноқонуний равишда орттирилган ва Швейцарияда легаллаштирилган 131 млн долларнинг Швейцария томонидан Ўзбекистон халқига дарҳол қайтарилишини англатади.
Битим ноқонуний орртирилган тақрибан 131 млн долларга (тақрибан 1,4 трлн сўм) тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришни, ноқонуний орттирилган активларни қайтаришнинг асосий принциплари, механизм ва мақсадларини белгилайди.