Ўзбекистонда Жаҳон парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги саммити ўтказилади
-
Ўзбекистонда Жаҳон парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги саммити ўтказилади
Парламентлар аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити жорий йил 8-9 сентябрь Ўзбекистонда ўтказилади.
8—9 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити ўтказилади
Бу ҳақдаги келишувга Венада ташкил этилган 13-саммит чоғида эришилган. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева саммит иштирокчиларига Ўзбекистонда гендер тенглиги соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида сўзлаб берган. Саммитда республикада хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги ишлар алоҳида қайд этилган.
Ўзбекистонда ва умуман минтақада илк бор ташкил этилаётган 14-саммит «Парламентнинг етакчи роли: янада самарали барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда хавф-хатарни баҳолаш» мавзусига бағишланади. Саммитдан кўзланган асосий мақсад барқарорлик ва фаровонликни самарали таъминлаш учун гендер тенгликни таъминлаш ҳамда хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича парламентлар учун устувор йўналиш ва харакатларни белгилаб беришдан иборат ҳисобланади.
Саммитда парламентлараро иттифоққа азо мамалакатлар парламентларининг аёл раҳбарлари, депутатлар ва халқаро ташкилотлардан аёл вакиллар иштирок этади.