Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказди
-
Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказди
Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилганини Кремл сайтида хабар берилган.
Ўзбекистон ва Россия президентларининг телефон орқали мулоқоти чоғида Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган..
Шунингдек, сентябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг саммитига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилгани айтилади.
Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити чоғида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашганди.
“Саммитнинг асосий сиёсий ҳужжати - Самарқанд декларацияси лойиҳасида мамлакатларимизнинг энг муҳим минтақавий ва глобал масалалар бўйича консолидациялашган позициялари акс эттирилган”, деди Владимир Норов. Ҳужжатда амалий ҳамкорликни янада такомиллаштириш, минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, транспорт алоқасини мустаҳкамлаш, маданий мулоқотни чуқурлаштириш бўйича қўшма ёндашувлар баён этилган.