Тошкентда Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди
(last modified Tue, 23 Aug 2022 03:45:56 GMT )
август 23, 2022 08:45 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди
    Тошкентда Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев кеча АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дэрин Лахуд иштирокидаги делегацияни қабул қилди.

Мирзиёев ва АҚШ делегацияси учрашувида,  Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Парламентлар ўртасида фаол алмашинувларни ҳамда конгрессменлар вакиллик қилаётган Миссисипи ва Иллинойс штатлари билан амалий ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Кейинги йилларда икки томонлама муносабатларда эришилган юқори даража қайд этилди. Самарали мулоқотлар кенгаймоқда, ўзаро ташрифлар амалга оширилмоқда. Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ўтган йилда 53 фоизга, жорий йил бошидан эса яна 20 фоизга ошди. Бозорда муваффақиятли фаолият юритаётган АҚШ компаниялари сони ортиб бормоқда.

Мисол тариқасида «Silverleaf» компаниясининг Жиззах вилоятидаги агрокластерни ривожлантириш борасидаги сермаҳсул фаолияти кўрсатиб ўтилди.

Мирзиёев  АҚШ Конгрессида фаолият юритаётган Ўзбекистон бўйича кокус ишини юксак баҳолади.