Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ давлат котиби ва президент маслаҳатчиси билан учрашди
(last modified Thu, 10 Apr 2025 10:04:32 GMT )
апрел 10, 2025 15:04 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ давлат котиби ва президент маслаҳатчиси билан учрашди
    Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ давлат котиби ва президент маслаҳатчиси билан учрашди

Бахтиёр Саидов Вашингтонда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтц билан учрашди.

 Аниқ сайтининг хабар қилишича, Бахтиёр Саидов Рубио билан учрашув ҳақида, «Сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий алоқаларни ривожлантириш, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича умумий қарашларимизни чуқурлаштириш каби муҳим йўналишлар кун тартибимиздан ўрин олди» деб таъкидади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШнинг Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнларини қўллаб-қувватлаётганини юқори баҳолади.

Бахтиёр Саидов, шунингдек, Майкл Уолтц билан ўтказган мулоқотини «очиқ ва самарали» деб атади.

«Учрашувимиз давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга содиқлигимизни тасдиқлаган ҳолда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдик», — деди Ўзбекистон вазири.

Кун тартиби хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий тараққиёт, минтақавий боғлиқлик ва Марказий Осиёда барқарор ривожланишни рағбатлантириш масалаларига қаратилди.

«АҚШ президенти томонидан Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастури ва минтақада тинчлик ҳамда фаровонликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларимизнинг доимий қўллаб-қувватланишини юксак қадрлаймиз», — дея таъкидлади ташқи ишлар вазири.