Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко икки томонлама ҳамкорликлар масалсиин муҳокма қилдилар
Кеча Шавкат Мирзиёев Беларус президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбатда Беларусь раҳбари Шавкат Мирзиёев ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами билан муборакбод этди, Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади. Ўзбекистон президенти, ўз навбатида, Беларус президентини таваллуд куни билан қутлаб, унга соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилади.
Ўзбекистон ва Белорус президентлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва амалий шериклик лойиҳаларини илгари суриш масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Томонлар олий даражадаги келишувлар амалга оширилиши туфайли Ўзбекистон-Беларус муносабатларида юксак даражага эришилганини таъкидлади.
Ўтган йилда товар айирбошлаш 44 фоизга, жорий йил етти ойида яна 12 фоизга ошди. Ўтган ҳафта Минск шаҳрида қўшма ҳукуматлараро комиссия навбатдаги йиғилиши муваффақиятли ўтказилди.
Иқтисодиёт турли тармоқларига доир ишлаб чиқилаётган йирик кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди. Давлат раҳбарлари фаол маданий-гуманитар алмашинув дастурларини давом эттириш лозимлигини таъкидлади.