БАА компаниялари Ўзбекистондаги Талимаржон ИЭСга деярли 1 миллиард доллар сармоя киритмоқчи
Кеча БАА Mubadala ва ТАҚА компаниялари Талимаржон ИЭСга кенг кўламли инвестициялар киритишларини назарда тутувчи битимларни имзолаш маросими ўтказилди.
Келишувларнинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг энг йирик электр станциясини модернизация қилиш ва қувватини кенгайтиришга имкон беради деб хабар қилган Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон ва БАА ўртасида имзоланган битимлар Талимаржон иссиқлик электр станциясини бошқарадиган қўшма корхона ташкил этишни назарда тутади. БАА компанияларининг инвестициялари қўшма корхонанинг 300 миллион долларлик устав капиталидаги 80 фоиз улуши учун тўлов ҳамда илгари «Талимаржон ИЭС» АЖ томонидан жалб қилинган тахминан 700 миллион долларлик кредитларни тўлашга йўналтириладиган маблағлардан иборат. Шундай қилиб, БАА компаниялари Талимаржон ИЭСга деярли 1 миллиард доллар сармоя киритмоқда.
Икки давлат ўртасида имзоланган битимлар БАА компаниялари учун Талимаржон ИЭС ва бошқа иссиқлик электр станцияларини электр энергияси ишлаб чиқаришнинг комбинациялашган тциклининг энг замонавий буғ-газ қурилмалари билан жиҳозлаш орқали уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қўшимча инвестициялар киритиш имкониятини беради. Ушбу қурилмалар табиий газдан фойдаланиш, ишлаб чиқариш самарадорлиги коэффициенти ва атмосферага чиқарилаётган чиқиндилар даражаси бўйича анъанавий буғ электр станцияларидан бир неча баравар устундир.